2025-йил 23-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегатсияси Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Нуман Куртулмушнинг таклифига биноан Туркия Республикасига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида икки мамлакат парламентлараро ҳамкорлигини янада ривожлантириш, икки томонлама муносабатларнинг барча йўналишларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жумладан, ижтимоий ҳимоя, таълим, хотин-қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенглик соҳаларидаги ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Сенат Раиси Танзила Нарбаеванинг Туркия Буюк Миллат Мажлиси Раиси, Туркия оила ва ижтимоий хизматлар вазири, шунингдек, бир қатор давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари билан учрашувлари назарда тутилган.

Ушбу ташриф икки томонлама муносабатларнинг янги босқичга кўтарилишига, икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва парламентлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга хизмат қилади.

Аёллар ва эркакларнинг нисбати (ҳар 1 000 аёлга тўғри келадиган эркаклар сони, йил бошига)


БМТ Статистика комиссиясининг тавсиясига кўра соҳалар
бўйича гендер кўрсаткичларининг минимал тўплами

Иқтисодий ресурслар

Иқтисодий ресурслар соҳаси бўйича

Таълим

Таълим соҳаси бўйича

Соғлиқни сақлаш

Соғлиқни сақлаш

Ижтимоий

Ижтимоий ҳаётда қарор қабул қилиш

Ҳуқуқ

Аёллар ва қизлар, инсон ҳуқуқлари

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech