oymfgrmtzabjpk51rjt6ua37if3cox11111_p49375

Сенаторлар томонидан давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш, хусусан, гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш тизимини жорий этиш бўйича сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотларга тўхталиб ўтди.

 l53ctb9lxld6gtfflwck5l70gb4xtt22222_p46475

Гендер таҳлилини режалаштириш ва буджетлаштириш жараёнларига интегратсия қилиш орқали, жамиятимиз турли эҳтиёжларига жавоб берадиган ва буджет маблағларини барча жиҳатларни инобатга олган ҳолда тақсимлайдиган яна-да самаралироқ молиялаштириш тизими яратилиши алоҳида қайд этилди.

cxsrxibdvy8w9jmridotbacxdm1sdw33333_p45551

Шунингдек, ушбу тизим бизга янада шаффоф, инклюзив ва натижага йўналтирилган давлат молиясини тақдим этишда ёрдам бериши, бу эса миллий ривожланиш устуворлигимиз ва мақсадларимизга эришиш учун асосий восита бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

lbloh5maoearjfdjpiu32jztkpck7h44444_p70490

Тадбир доирасида гендерга йўналтирилган буджетлаштиришга оид методологияларни такомиллаштириш, халқаро тажрибаларни ўрганиш ва амалиётга жорий этиш бўйича таклифлар илгари сурилди. Сенат аъзолари ушбу йўналишда мамлакатимизда мавжуд имкониятлар ва истиқболлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини билдирди.

ovxzxtvvb030vvdcnzblgctenolsoj888_p39294

Семинарда гендерга сезгир буджетлаштириш тизимини ривожлантириш бўйича келгуси режалар муҳокама қилинди ҳамда ҳудудий даражада уни жорий этиш механизмлари юзасидан фикр алмашилди.

nsk4gmualno1sbl1jqau1nypfyw3av100_p97711


БМТ Статистика комиссиясининг тавсиясига кўра соҳалар
бўйича гендер кўрсаткичларининг минимал тўплами

Иқтисодий ресурслар

Иқтисодий ресурслар соҳаси бўйича

Таълим

Таълим соҳаси бўйича

Соғлиқни сақлаш

Соғлиқни сақлаш

Ижтимоий

Ижтимоий ҳаётда қарор қабул қилиш

Ҳуқуқ

Аёллар ва қизлар, инсон ҳуқуқлари

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech